Тошкентда адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

10:54 22 Декабрь 2025 Жамият
362 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлар ҳайъатининг муқаддам судланган адвокати фирибгарлик йўли билан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, адвокат Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ ТБ иш юритувидаги Жиноят кодексининг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов давомида гумонланувчига нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласини мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер