Қор, туман ва яхмалак. Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 22-25 декабрь кунлари куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22 декабрда 5-10 даража совуқ, 23-25 декабрда 3-8 даража совуқ, кундузи 22 ва 25 декабрда 0-5 даража илиқ, 23-24 декабрда 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 22 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғади, 23-25 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 22-23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22 декабрда 2-7 даража совуқ, 23 декабрда 0-5 даража совуқ, 24-25 декабрда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 22 декабрда 2-7 даража илиқ, 23-24 декабрда 7-12 даража илиқ, 25 декабрда 5-10 даража илиқ; Навоий вилояти шимолида кечаси 22 декабрда 5-10 даража совуқ, 23-25 декабрда 3-8 даража совуқ, кундузи 22 ва 25 декабрда 0-5 даража илиқ, 23-24 декабрда 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 22-23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 23 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 24-25 декабрда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 22 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 23-25 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 22-23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 23 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 24-25 декабрда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 22 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 23-25 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 22-23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 23-25 декабрда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 22-23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-23 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 24-25 декабрда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 22-23 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, 24-25 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 22-23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. 22 декабрда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-23 декабрда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 24-25 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг