Лувр талончилиги бўйича яна беш киши қўлга олинди
Францияда Лувр музейи талончилиги билан боғлиқ жиноят иши доирасида яна беш нафар гумонланувчи ҳибсга олинди, деб хабар берди RTL радиостанцияси.
«Суд манбаларига кўра, Лувр талончилиги бўйича тергов доирасида беш нафар янги гумонланувчи ҳибсга олинди», — дейилади хабарда.
Ҳибсга олинган шахслар Парижнинг турли жойларида бир вақтнинг ўзида қўлга олинган, бироқ ўғирланган қимматбаҳо буюмлар топилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Лувр 19 октябрь куни талон-тарож қилинган эди. Жиноятчилар Аполлон галереясига кириб, бир неча дақиқада тўққизта тарихий заргарлик буюмини олиб чиқиб кетган. Дастлабки баҳолашларга кўра, ўғирланган буюмларнинг умумий қиймати 88 миллион еврони ташкил этади.
Йўқолган буюмлар орасида император Наполеоннинг рафиқаси Мария-Луизанинг марваридли тақинчоқлари, шунингдек, қиролича Мария-Амалия, Нидерландия қироличаси Гортензия де Богарне ва Евгения коллекцияларига мансуб заргарлик асарлари бор.
Бир ҳафта ўтиб, икки гумонланувчи ҳибсга олинган эди: улардан бири Шарл-де-Голл аэропортида Жазоирга учмоқчи бўлган пайтда, иккинчиси эса Париж чеккасида ушланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг