«Ливерпуль»да инқироз давом этади
Кеча, 29 октябрь куни Англия Лига кубоги мусобақасининг нимчорак финал босқичи ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Ливерпуль» жамоаси ўз майдонида Лондоннинг «Кристал Пэлас» клубини қабул қилди.
Учрашув 0:3 ҳисоби меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга Исмаила Сарр (2 та) ва Йереми Пино муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Ливерпуль» клуби мусобақадаги иштирокини якунлади. «Мерсисайдликлар» ўтган мавсум мусобақанинг финалигача етиб боришни уддалаган эди.
Маълумот учун, бу «Ливерпуль»нинг сўнгги еттита расмий ўйиндаги олтинчи мағлубияти ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг