Жиззахда 2 киши номаълум этиологиядан заҳарланиб, вафот этди

23:00 28 Октябр 2025 Жамият
409 0

Иллюстратив фото

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида икки нафар фуқаро номаълум этиологиядан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» манбаси хабар берди.

Унинг тасдиқлашича, бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 25 октябрь куни соат 06:50 ларда Ғаллаорол тумани «Суғунбой» қишлоғидаги уйда содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 2004 йилда туғилган Р.С. (ўғил) ва 2006 йилда туғилган Р.Ю. (келин) вафот этган. Маълум бўлишича, ҳозирда ҳолат юзасидан экспертиза тайинланган. Экспертиза хулосасига кўра сабаби аниқланади.

«Platina.uz»нинг ёзишича, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2025 йил 27 октябрдаги хатига асосан ҳодиса сабабларини текшириш учун ишчи гуруҳ тузилган.

Ишчи гуруҳ таркибига туман ҳокими ўринбосари в.в.б. С.Мўминов, туман ФВБ бошлиғи ўринбосари Б.Жўраев, «Ўзэнергоинспекция»нинг Жиззах вилояти бошқармаси бош мутахассиси Б.Болтаев, «Ғаллаоролтумангаз» ГТБ бош муҳандиси С.Зокиров ва «Тозауруғ« ҚФЙ раиси А.Маматов киритилган.

Уларга мазкур бахтсиз ҳодисани 15 кун ичида ўрганиб чиқиш ва белгиланган тартибда далолатнома тузиш, далолатномалар нусхаларини тегишли ташкилотларга етказиш вазифаси топширилган.

Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари в.в.б. С.Мўминов зиммасига юклатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?