Япония янги бош вазири Трампни Тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида қўллаб-қувватлади
 
                Япония янги бош вазири Санаэ Такаити АҚШ президенти Дональд Трампни Тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида қўллаб-қувватлаганини маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолайн Ливитт хабар берган, деб ёзади ТАСС.
Икки томонлама учрашув чоғида Такаичи Трампни Нобель мукофотига илгари суриш ниятида эканини билдирган.
— Жуда қисқа вақт ичида дунё тинчроқ ва барқарорроқ бўлди, — деган у. — Мен Трампдан жуда ҳайратда қолдим ва ундан илҳом олдим, — дея қўшимча қилган Япония раҳбари.
Аввалроқ Дональд Трамп ўзини Тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ деб ҳисоблашини айтган эди.
Бироқ 10 октябрь куни Нобель қўмитаси 2025 йилги мукофотни Венесуэла собиқ мухолиф депутати Мария Корина Мачадога топширилганини эълон қилган.
Шундан сўнг Трамп ҳазил аралаш тарзда:
— Демак, кейинги йили Тинчлик бўйича Нобель мукофотини олишим керак бўлади, — деган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг