Ёмғирларга зориққан шаҳар (+фоторепортаж)
Фото: Сардорбек Поёнов/«Халқ сўзи»
Октябрь охирлаб қолди. Барглар аллақачон сарғайиб, тўкилган. У ёқдан бу ёққа учади.
Айни кунларда Тошкент ҳавосини тоза, деб бўлмасада инсоннинг танасига ёқадиган қандайдир енгил ҳарорат бор.
Куз! Бу фаслда ҳар ким ўзича бир романтик, ижодкор одамга айланади. Шундай қилиб, мен ҳам камерамни бўйнимга осиб, «Ботаника боғи»га йўл олдим. Гуруҳ-гуруҳ талабалар ҳам шаҳар шовқинидан қочиб келган кексаю ёш ҳам шу ерда. Болаларнинг яйраб юрганини кўриб, одамлар учун боғлар кўпроқ кераклигини яна бир бор ўзимга тасдиқлаган бўлдим.
Дарахт барглари ерга тўкилиб, сариқ гиламдек тўшалган, тўкилмагани узилай-узилай, деб турибди. Улар ҳам ненидир кутади. Умуман олганда куз манзараси, лекин ўша нимадир етишмаяпти. Бу ёмғир! Ҳа, айнан ёмғир ва барг ҳиди қўшилиб кузнинг ўзига хос исини ҳосил қилади.
Эсладингизми?! Агар ўша ҳид димоғингизга урилгандек бўлган бўлса, сиз кузни танийсиз.
Умид қиламизки, чанг босган баргларни ёмғир чўмилтиргани келади. Шунда сизга ўша куздан ҳам суратлар улашамиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг