Ҳиндистонда сайёҳлар автобусида ёнғин чиқиб, камида 20 киши ҳалок бўлди

15:04 24 Октябр 2025 Дунё
285 0

Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида туристлар автобусида ёнғин чиқиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради ТАСС.

Хабар қилинишича, Ҳайдарободдан Бангалорга йўл олган автобусда тахминан 44 йўловчи бўлган. У миллий автомагистралда мототцикл билан тўқнашган.

Мототцикл автобус остига кириб кетиб, ёнилғи бакига урилган ва бу портлаш ҳамда ёнғиннинг бутун автобус бўйлаб тез тарқалишига сабаб бўлган.

Авария содир бўлган пайтда йўловчиларнинг кўпчилиги ухлаб ётган. Баъзилар уйғониб, ойналарни синдириб ташқарига сакраб чиқишга муваффақ бўлган, аммо қолганлар ичкарида тиқилиб қолган. Маҳаллий аҳоли ёнғин ўчирувчилар келгунига қадар жабрланганларни қутқаришга уринган.

Полиция ҳодиса юзасидан тергов бошлаган. Автобус ҳайдовчилари воқеа жойидан дарҳол қочиб кетган бўлиб, уларни ҳозирда қидирув ишлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер