Аттестация жараёнларини тўғридан-тўғри эфир орқали кузатиб бориш имконияти яратилди
Аттестация жараёнларини онлайн кузатиб бориш учун махсус сайт ишга туширилди. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали хабар берди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнларини шаффоф ташкил этиш мақсадида тест синовларини тўғридан-тўғри эфир (реал вақт режимида) орқали кузатиб бориш имконияти яратилди.
Тест жараёнларини «https://cams.uzedu.uz/» ҳаволаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин бўлади.
Маълумот учун, бугун, 22 октябрь санасида бўлиб ўтадиган тест синовларида умумтаълим мактабларининг география, биология ва иқтисодий билим асослари фанлари ўқитувчилари иштирок этади. Эртага, 23 октябрь куни эса информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари қатнашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг