Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти ташкил этилди

10:57 22 Октябр 2025 Ҳужжатлар
207 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Кеча, 20 октябрь куни Президентнинг «Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 309-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

  • сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва барқарор қурилиш соҳаси бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш ва натижаларини амалиётга жорий этишни таъминлаш;
  • тегишли лицензия талаблари ва шартларини бажарган ҳолда шаҳарсозлик соҳасида лицензияланадиган фаолият турларининг барчасини амалга ошириш.
  • бошқа илмий ташкилотлар, жамғармалар, таълим муассасалари, шу жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан шартномалар тузиш орқали биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш.

Институт фаолияти ўзини ўзи молиялаштириш тамойили асосида ташкил этилади ва Кенгашлар назорати остида юритилади.

Институтга илмий унвонлар ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш ва ўз фаолиятига мос ихтисосликлар бўйича докторант ва мустақил изланувчиларни тайёрлаш ҳуқуқи берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?