Биз 2030 йилга бориб, сунъий интеллект бўйича «ТОП-50» та давлат қаторига киришни мақсад қилганмиз — Шавкат Мирзиёев
«Биз 2030 йилга бориб, сунъий интеллект бўйича «ТОП-50» та давлат қаторига киришни мақсад қилганмиз. Шу боис, илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, «Сунъий интеллект альянси»ни ташкил қиламиз», – дея таъкидлади давлат раҳбари.
Ушбу альянс таркибига соҳада самарали фаолият юритаётган етакчи компаниялар, хорижий экспертлар ва ватандошларимиз, йирик давлат корхоналари, банклар ва олийгоҳлар киритилади.
Альянснинг асосий вазифалари етакчи халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва акселераторлар билан ҳамкорликни кучайтириш, ўзимиздаги дастурлар бўйича медиа-контентни яратиб, халқаро ПР кампанияларни ташкил этиш, маҳаллий корхоналар ва мутахассисларнинг халқаро кўргазма, форум ва конференциялардаги иштирокини ташкил этишдан иборат бўлади.
Йиғилишда ҳудуд ва тармоқлар раҳбарлари ҳисобот берди, соҳадаги стартаплар асосчилари ва информатика ўқитувчиларининг фикрлари тингланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг