Сунъий интеллект дастурлари самарали ишлаши учун улар, аввало, ўзбек тилини мукаммал даражада тушуниши зарур – Шавкат Мирзиёев
Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 36 йил бўлди.
Президентимиз фурсатдан фойдаланиб, бутун Ўзбекистон халқини ушбу байрам билан самимий табриклади.
«Бир нарсани билинглар – сунъий интеллект дастурлари самарали ишлаши учун улар, аввало, ўзбек тилини мукаммал даражада тушуниши зарур», – деди давлат раҳбари.
Лекин ўзбек тилидаги адабиётлар, маълумотлар, мақолалар, ҳисоботлар, илмий ишларнинг аксарияти рақамлашмагани, электрон шаклга ўтказилганлари ҳам ҳар хил манбаларда сақланаётгани кўрсатиб ўтилди.
Вазирлар Маҳкамасига барча вазирлик ва идораларнинг ўзидаги маълумотларни электрон форматга ўтказиш графигини тасдиқлатиш, Рақамли технологиялар вазирлигига эса сунъий интеллект миллий маданиятимиз ва қадриятларимизни ўзида ифодалай олиши учун «Ўзбек тили корпуси»ни яратиш топширилди.
2026 йил якунига қадар катта ҳажмдаги рақамли маълумотларни бир жойга жамлаб, уларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш, фойдаланиш имконини берадиган «Data Lake» платформасини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг