АҚШда Нетаньяҳу Ғазо бўйича тинчлик келишувини бузиши мумкинлигидан хавотир билдирилмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Ғазодаги тинчлик режасини издан чиқариши мумкинлигидан хавотирда, деб ёзади The New York Times нашри.
Манбаларнинг таъкидлашича, Оқ уйнинг ҳозирги стратегияси — президентнинг махсус вакили Стив Уиткофф, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ҳамда президентнинг куёви Жаред Кушнер воситачилигида Нетаньяҳуни ҲАМАСга қарши тўлиқ миқёсдаги ҳужумни давом эттиришдан тийиб туришдир.
АҚШ ҳукумати Туркия билан ҳамкорликда Ғазо секторида ҳалок бўлган гаровга олинганларнинг жасадларини қидириш учун махсус гуруҳ тузиш устида ишламоқда.
Аввалроқ Исроил армияси ҲАМАС томонидан ўт очишни тўхтатиш режими бузилгани ҳақида баёнот берган эди. Маълум қилинишича, Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳри яқинида исроиллик ҳарбийлар ўққа тутилган.
Биньямин Нетаньяҳу сулҳни бузишда ҲАМАСни айблаб, Исроил мудофаа кучларига тегишли чораларни кўриш бўйича топшириқ берди. Шундан сўнг Исроил армияси бутун Ғазо бўйлаб бир қатор нишонларга зарбалар йўллади.
Ҳарбийларнинг маълум қилишича, Рафаҳдаги воқеалар оқибатида икки аскар ҳалок бўлган, яна бири оғир яраланган. ҲАМАС эса ушбу ҳодисага ўзининг алоқаси йўқлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг