УЕФА Чемпионлар лигаси олдидан можаро чиқди
Испаниянинг «Атлетико Мадрид» клуби Англиянинг «Арсенал» жамоаси устидан УЕФАга шикоят йўллади. Бу ҳақда «Championat» нашри хабар берди.
Гап шундаки, бугун, 21 октябрь куни ушбу клублар УЕФА Чемпионлар лигаси мусобақасининг 3-тури доирасида ўзаро тўқнаш келишади. УЕФА регламентига кўра, мезбон клуб меҳмон жамоанинг машғулотлари ўтадиган майдонлар учун бевосита жавобгар ҳисобланади.
Кеча, 20 октябрь куни «Атлетико Мадрид» жамоаси «Эмирейтс» стадионида расмий машғулот ўтказди. Аммо, стадионда иссиқ сув йўқлиги сабаб футболчилар душ қабул қила олмаган. Айни шу масала юзасидан «мадридликлар» УЕФАга шикоят қилган.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган «Арсенал» — «Атлетико Мадрид» ўйини 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:55 да старт олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг