Жиззахда педагогика университети 3,5 миллиард сўмдан ортиқ табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош қилинди

17:04 20 Октябр 2025 Жамият
361 0

Зарбдор туманида 3,5 миллиард сўмлик табиий газдан, Ғаллаорол туманида эса 2,2 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.

Унда айтилишича, Жиззах педагогика университетининг Зарбдор туманида жойлашган сиртқи бўлим биносида табиий газдан фойдаланиш ҳолати кўздан кечирилганда, бинода ўрнатилган газ ускуналарининг қуввати газ ҳисоблаш ускунасининг максимал ҳисоблаш қувватидан ортиқ экани фош қилинган.

Ушбу ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган ва дастлабки хулосаларга кўра 3 миллиард 520 миллион сўмлик зарар аниқланган.

Шунингдек, «Ўзенергоинспекция» Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Ғаллаорол туманида «А.У.Б.» оилавий корхонаси тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлган.

Мазкур қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 217 миллион сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.

«Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?