Сурхондарёда МИБ мансабдори, Тошкентда эса адвокатлар қўлга олинди

Видеодан кадр
Сурхондарё вилоятида МИБ мансабдори, Тошкент шаҳрида эса адвокатлар пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Мажбурий ижро бўлими бошлиғининг ўринбосари ва давлат ижрочиси ўз хизмат мавқеиларидан ноқонуний мақсадларда фойдаланган вақтида ушланган.
Улар бўлим иш юритувида бўлган ижро иши доирасида 1993 йилда туғилган фуқарога нисбатан хорижга чиқишга қўйилган тақиқни бекор қилиб бериш учун 600 доллар, шунингдек, пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликка нисбатан юритилган ижро иши доирасида хўжаликнинг ер майдонларини аукцион савдоларга чиқармаслик эвазига 10 млн сўм олган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу каби қонунбузилиши Тошкент шаҳрида ҳам аниқланиб, унда хизмат мавқеиларидан фойдаланган ҳолда мўмайгина даромад топишни режа қилган адвокатлик бюроси адвокати ҳамда адвокатлик ҳайъати адвокатининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилган.
Хусусан, улар Учтепа туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг Тергов бўлими томонидан Олмазор туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида унга қўлланилган қамоққа эҳтиёт чорасини танишлари орқали уй қамоғи эҳтиёт чорасига ўзгартириб бериш эвазига 14 минг доллар талаб қилган.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда ушбу икки адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а,в» бандлари ва 28 орқали 211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг