Уч ҳудудда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқоричирчиқ тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро М.К. фуқаро К.Ш.га 4 минг АҚШ долларини 49,2 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолат Паркент туманида фуқаро Ф.И. (муқаддам судланган) 3 минг 500 АҚШ долларини 42,9 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, Уйчи туманида фуқаро М.С. 4 минг 200 АҚШ долларини 51 миллион сўмга сотган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг