Германия ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатишни таъминлаш учун Исроилга уч нафар ҳарбий юборади

Германия армияси ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатишни таъминлаш учун Исроилга уч нафар аскар юборади. Бу ҳақида «Bild» нашри хабар берди.
Германия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилга борадиган уч нафар ҳарбийларнинг икки нафари штаб офицери ва бир нафари бригада генерали бўлади. Улар кейинги ҳафта операция зонасига етиб келиши режалаштирилган.
Маълум бўлишича, Исроилга борадиган уч нафар шахснинг барчаси ҳарбий формада, аммо қуролсиз бўлади. Уларнинг асосий вазифаси Исроил ва ҲАМАС ташкилоти ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш режимини кузатиш, минтақани уруш оқибатларидан тозалаш ва гуманитар ёрдамни мувофиқлаштиришдан иборат бўлади.
Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг 20 банддан иборат тинчлик режасининг иккинчи босқичида кўзда тутилган Ғазо сектори учун Халқаро барқарорлаштириш кучларини яратишга ёрдам бериши ҳам кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг