Нукусда юк машинаси «Cobalt»ни узоқ масофага судраб кетди (+видео)

14:04 18 Октябр 2025 Жамият
428 0

Ижтимоий тармоқларда юк машинаси «Cobalt» автомобилини судраб кетаётгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди. 

Унда айтилишича, 16 октябрь куни Нукус шаҳрида туркиялик эркак бошқарувида бўлган «Mercedes-Benz» русумли юк автомобили Нукус шаҳрида туғилган фуқаронинг «Cobalt» автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

Шундан сўнг, юк автомобили ҳаракатни тўхтатмасдан «Cobalt»ни қарийб юз метргача масофага судраб кетган. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.

Бошқарма хабарида айтилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?