Ўзбекистондаги қурилишларнинг 97 фоизини нодавлат ташкилотлар бажаради

2025 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 183 триллион сўм қурилиш ишлари бажарилиб, жами қурилиш ишларидаги улуши 97,1 фоизни ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан эса 5,5 триллион сўм қурилиш ишлари бажарилиб, жамига нисбатан 2,9 фоиз улушни ташкил этган.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича тақсимланган (январь—август):
Нодавлат ташкилотлари:
- 2021 йил — 63,5 триллион сўм;
- 2022 йил — 79,1 триллион сўм;
- 2023 йил — 93,2 триллион сўм;
- 2024 йил — 155,9 триллион сўм;
- 2025 йил — 183 триллион сўм.
Давлат ташкилотлари:
- 2021 йил — 3,4 триллион сўм;
- 2022 йил — 2,3 триллион сўм;
- 2023 йил — 1,7 триллион сўм;
- 2024 йил — 3,6 триллион сўм;
- 2025 йил — 5,5 триллион сўм.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг