АҚШ вице-президенти: Россия ва Украина ҳали тинчлик келишуви имзолашга тайёр эмас

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг айтишича, ҳатто президент Дональд Трампнинг «фаол дипломатик саъй-ҳаракатлари» ҳам томонларни яраштиришга ҳозирча кучи етмаяпти.
Вэнс Newsmax нашрига берган интервьюсида Россия ҳам, Украина ҳам ҳозирча тинчлик битимини имзолашга тайёр эмаслигини таъкидлади.
— Битим тузиш учун иккала томон ҳам бунга тайёр бўлиши керак. Ҳозирча, барча ишларимизга қарамай — ва биз бу йўналишда ҳаракатни давом эттирамиз — руслар ҳам, украинлар ҳам келишувга эришиш нуқтасига етишгани йўқ, — деди у.
Шу билан бирга, вице-президент можаронинг тинч йўл билан ҳал этилиши эҳтимоли ҳануз сақланиб қолаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги ойлар давомида бу борада «маълум бир силжишлар» кузатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг