«Қизилқум» «Бунёдкор» билан, «Севинч» эса «Сўғдиёна» билан ўйнайди

11:30 17 Октябр 2025 Спорт
234 0

Бугун, 17 октябрь куни аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ярим финал ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.

Қуръа натижаларига кўра, Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси айни пайтда Олий лигада пешқадам бўлиб турган «Севинч» клуби билан куч синашади. Ушбу ўйин Жиззахда ўтиши белгиланди.

«Қизилқум» ва «Бунёдкор» жамоалари эса иккинчи жуфтликни ташкил этди. Ушбу ўйин Навоийда бўлиб ўтиши белгиланди.

Маълумот учун, ярим финал ўйинлари ноябрь ойида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер