2026 йилдан иссиқхона хўжаликлари узлуксиз ишлашини таъминлаш учун имтиёзлар берилади

12:43 10 Октябр 2025 Жамият
242 0

«Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–181-сон, 08.10.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, ушбу фармонни қабул қилишдан кўзланган мақсад этиб мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини кўпайтириш, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда янги захира ва имкониятларни ишга солиш белгиланган.

Мазкур фармонга кўра, 2025–2027 йилларда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланган:

  • мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2026 йилда – 3,5 миллиард АҚШ доллари, 2027 йилда 4 миллиард АҚШ долларига етказиш;
  • иссиқхона хўжаликларини табиий газ билан кафолатли таъминлаган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмини
  • 2026 йилда – 620 минг тоннага, 2027 йилда 670 минг тоннага етказиш, ушбу маҳсулотларнинг экспорти ҳажмини 30 фоиздан 70 фоизга ошириш;
  • 2026 йилда қўшимча аниқланган 20 минг гектар, 2027 йилда 15 минг гектар дала четига мевали кўчат ва сабзавотлар экишни ташкил этиш.

Шунингдек, иссиқхона хўжаликлари узлуксиз ишлашини таъминлаш учун уларга қуйидаги имтиёзлар берилди:

  • 2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил якунига қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб;
  • 2025 йил 1 октябрь ҳолатига мавжуд солиқ қарзи юзасидан тўлов муддати фоизларни ҳисобламаган ҳолда 2028 йил якунига қадар узайтирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?