Бугун она тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат синовлари учун рўйхатдан ўтишнинг охирги куни

11:11 10 Октябр 2025 Жамият
114 0

Бугун она тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат синовлари учун рўйхатдан ўтиш якунланади. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, она тили (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) ва адабиёт фанларидан тест синовлари учун рўйхатга олиш жараёнлари бугун 10 октябрь куни соат 23:59 гача давом этади.

Талабгорлар тўловларни эртага, 11 октябргача (шу куни ҳам) амалга ошириш мумкин бўлади.

Маълумот учун, тест синовлари 1-2 ноябрь кунлари бўлиб ўтади ҳамда натижалар 1 декабрь куни эълон қилинади.

Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш «my.gov.uz» сайти орқали амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?