Паралимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларини шакллантириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (630-сон, 08.10.2025 й.) билан «Паралимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур Низом иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) орқали паралимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларини шакллантириш тартибини белгилайди.
Қуйидагилар спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- паралимпия спорт турлари бўйича республика ва халқаро нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижадорликни таъминлаш;
- спортчиларни тайёрлашнинг илғор методларини ўқув-машғулот жараёнига жорий этиш;
- спортчиларнинг жисмоний, техник-тактик, психологик тайёрлигини такомиллаштириш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш;
- жисмоний тарбия-спорт ҳаракатини ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.
Шунингдек, спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантиришга фақат Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Спорт турлари реестрига киритилган паралимпия спорт турлари бўйича йўл қўйилади.
Спорт терма жамоаларининг таркиблари тегишли буйруқ билан 1 йил муддатга тасдиқланади ва календарь йилнинг 1 январидан 31 декабригача амал қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг