АҚШ Сенати Трампнинг ҳукуматга кўрсатган 100 нафардан ортиқ номзодини тасдиқлади

Иллюстратив фото
АҚШ Сенати АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан муҳим давлат лавозимларига кўрсатилган 107 нафар номзодни маъқуллади. Бу ҳақда идора сайтида маълум қилинди.
Овоз бериш партия бўйича ўтди: 51 республикачи номзодларни қўллаб-қувватлади, 47 нафар демократ эса уларга қарши овоз берди. Кўпчилик етакчиси ўринбосари Жон Баррассо сўзларига кўра, демократлар Трамп номзодларини тасдиқлаш жараёнини музлатиб, Сенат ишини тўхтатиб қўйган. Унинг қўшимча қилишича, республикачилар демократик блокадага чек қўйа олган.
Тасдиқланган номзодлар йигирмадан ортиқ элчиларни, жумладан, АҚШнинг Багама оролларидаги 15 йилдаги биринчи элчиси, ўн нафар прокурор ва АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси раҳбарини ўз ичига олган. Бундан ташқари, АҚШнинг Ҳиндистондаги элчиси лавозимига Оқ уй аппарати раҳбари Сержио Горанинг номзоди тасдиқланди.
Эндиликда Сенат Трамп томонидан илгари сурилган яна 26 нафар номзодни тасдиқлаши керак. Уларнинг 16 нафари ижроия ҳокимияти ва 10 нафари суд ҳокимияти учун кўрсатилган.
АҚШда ҳукуматининг шатдауни (АҚШ ҳукуматининг ишини тўхтатиши Қўшма Штатлардаги вақтинчалик вазият бўлиб, Конгресс ҳукумат идораларини молиялаштириш бўйича келиша олмаганида юзага келади. Бу вақтда муҳим бўлмаган идоралар ёпилади ва уларнинг юз минглаб ходимлари ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилади) расман 1 октябрдан бошланди. Ҳукумат иши тўхтатилди. Бу демократлар ва республикачилар ўртасида соғлиқни сақлашни молиялаштириш борасидаги келишмовчиликлар туфайли юз берди. Энди кўплаб давлат хизматчилари ишдан бўшатилади ва фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари маошсиз ишлашга мажбур бўлади.
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс шатдаун қисқа муддатли бўлишини айтди. Унга кўра, айрим демократлар аллақачон ўз фикридан қайтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг