Физика бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти лауреатлари эълон қилинди

15:12 07 Октябр 2025 Илм-фан
179 0

Фото: nobelprize.org

Физика бўйича 2025 йилги Нобель мукофоти америкалик олимлар Жон Кларк, Мишель Х. Деворе ва Жон М. Мартинисга квант механикасидаги кашфиётлари учун берилди. Бу ҳақда Нобель қўмитаси маросимда маълум қилди.

Кашфиётнинг моҳияти шундаки, узоқ вақт давомида квант механикаси фақат жуда кичик заррачалар (электронлар, фотонлар) учун мавжуд бўлган ғалати дунё деб ҳисоблаб келинган. Лауреатлар эса квант қонунлари қўлда ушлаб туриш учун етарлича катта бўлган объектларда ҳам амал қилишини исботладилар. Ушбу фундаментал тадқиқотлар замонавий квант технологиялари соҳасининг асоси бўлиб хизмат қилди.

Бунгача физиология ёки тиббиёт бўйича жорий йилги Нобель мукофотига америкалик олимлар Мери Брунков ва Фред Рамсделл ҳамда япон олими Шимон Сакагучи иммунитет тизимининг тананинг ўз ҳужайраларига ҳужум қилишига нима тўсқинлик қилишини кашф этгани учун лойиқ кўрилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Жон Хопфилд ва Жефри Хинтон физика бўйича Нобель мукофотини машинани ўрганиш ва нейрон тармоқлардаги тадқиқотлари учун олишган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?