Она тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳонига 10 октябрга қадар рўйхатдан ўтиш мумкин

13:42 07 Октябр 2025 Жамият
155 0

Она тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳонига 10 октябрга қадар рўйхатдан ўтиш мумкин. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-каналида маълумот берилди.

Унда айтилишича, шу йилнинг 10 октябрь куни она тили (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) ва адабиёт фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш якунланади.

Рўйхатга олиш учун тўловлар эса 11 октябргача амалга оширилиши мумкин бўлади.

Ушбу фанлар бўйича тест синовлари 1-2 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш «my.gov.uz» сайти орқали амалга оширилади.

Талабгорлар «https://my.gov.uz/uz/service/891» ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?