Миллий Гвардия ходими «Бўзсув» каналида чўкаётган қизни қутқариб қолди (+видео)

Ижтимоий тармоқларда 18 ёшли қиз «Бўзсув» каналига ўзини ташлагани тўғрисида видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси муносабат билдирди.
Хабарда айтилишича, ҳолат бугун, 7 октябрь куни тунги соат 00.05 да Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналида содир бўлган.
Чўкаётган фуқаро ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган гвардиячилар томонидан қутқариб олинган. Ҳодиса жойида тиббий ёрдам келгунга қадар гвардиячилар жабрланувчини сувдан чиқариб олиб, дастлабки тиббий ёрдам кўрсатган.
Маълум бўлишича, олиб борилган дастлабки ўрганишлар натижасида ушбу фуқаро Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро К.К. эканлиги аниқланган. Ҳозирги пайтда ушбу фуқаро шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг