Ўзбекистон Покистондан қарийб 50 миллион долларга тенг картошка импорт қилган

2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонга 11 та хорижий давлатдан қиймати 49,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 490,8 минг тонна картошка импорт қилинган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Жорий йилнинг ортда қолган даври мобайнида Ўзбекистонга энг кўп картошка етказиб берган давлатлар қуйидагича тақсимланган:
- Покистон – 299,4 минг тонна;
- Қозоғистон – 110 минг тонна;
- Афғонистон – 34,8 минг тонна;
- Қирғизистон – 18,1 минг тонна;
- Россия – 15,4 минг тонна;
- Бошқа давлатлар — 13,1 минг тонна.
Миллий статистика қўмитаси хабарига кўра, картошка импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 41 минг тоннага ёки 9,1 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг