Бугун кузги аттестация учун тўлов қилишнинг охирги куни

2025 йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагогларни навбатдан ташқари аттестациясида иштирок этиш учун тўлов амалга ошириш муддати жорий йилнинг 5 октябрь соат 23:59 га қадар узайтирилган эди. Бугун тўлов қилишнинг охирги куни. Бу ҳақида «Таълим назорати» Телеграm-канали хабар берди.
Тўлов қандай амалга оширилади?
Тўловлар аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборилаётган вақтда амалга оширилади. Яъни, «навбатдан ташқари аттестация» тури танланганда ҳар бир педагог учун тўлов тўғрисидаги барча маълумотлар кўрсатилган хабарнома (квитанция) юборилади. Тўловларни шу квитанцияда кўрсатилган INVOYS рақамига ўтказиш керак бўлади.
Тўлов миқдори қанча?
- давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи ( 2025 йил 1 августдан бошлаб 412 минг сўм);
- pedagog.uzedu.uz – платфораси орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (2025 йил 1 августдан бошлаб 370 минг 800 сўм);
- Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда,мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (2025 йил 1 августдан бошлаб 370 минг 800 сўм).
INVOYS рақами тўлов хабарномаси (квитанция)да ёзилган бўлади. Тўлов хабарномаси (квитанция)ни ҳар бир педагог шахсий кабинетидан юклаб олиши мумкин
Шахсий кабинет мурожаати муваффақиятли юборилган педагоглар учун очилади. Шахсий кабинетга ONE ID-тизими орқали кирилади.
Намунавий тоифа тестларини қуйидаги ботлар ёрдамида бепул бажаришингиз мумкин:
- Ўзбек тилида: https://t.me/uztditestbot
- Рус тилида: https://t.me/uztditest_rusbot
- Қорақалпоқ тилида: https://t.me/uztdi_qrtestbot
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг