Трамп маъмурияти келгуси йилда янги қочқинларни қабул қилиш лимитини рекорд даражада қисқартиришни режалаштирмоқда

08:42 05 Октябр 2025 Дунё
273 0

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти 2026 йил учун янги қочқинларни қабул қилиш бўйича рекорд даражада паст лимит — 7,5 минг нафаргача — ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ажратиладиган ўринларнинг катта қисми Жанубий Африка Республикасидаги оқ танли аҳоли ва «адолатсиз таъқиб ёки дискриминация»га учраётган бошқа айрим гуруҳлар учун резерв қилинади.

Таклиф этилаётган 7,5 минг нафарлик чегара 2024 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Жо Байден маъмурияти томонидан белгиланган 125 минглик лимитдан анча паст. Шунингдек, бу рақам Трампнинг илк президентлик даври охирида ўрнатган кўрсаткичдан ҳам икки баробар камдир.

Янги лимит ҳақидаги якуний қарор маъмурият ва Конгресс ўртасидаги маслаҳатлардан кейин қабул қилинади. Шунингдек, АҚШда янги молиявий йил бошлангунча ҳукуматнинг қочқинлар қабул қилиш дастури қонунчиликдаги молиялаштириш масаласи ҳал бўлмагунча вақтинча тўхтатилиши айтилмоқда.

Бундан аввал Reuters агентлиги хабар беришича, АҚШ маъмурияти 2026 йилдан бошлаб янги қочқинлар қабул қилиш лимитини йиллик 40 минг нафар атрофида белгилаш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?