Бухорода тадбиркорнинг қарийб 1 миллиард сўмини ўзлаштирган «уддабурон» қўлга тушди

18:10 03 Октябр 2025 Жамият
268 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жондор тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Х.С. «Х.И.» МЧЖ таъсисчисининг ишончига кириб, ёқилғи–мойлаш материалларини олиб бериш учун корхона ҳисоб рақамидан 995,7 миллион сўмни ўзининг пластик картасига ўтказиб олгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?