ОТМ битирувчиларини амалиёт ўташи ва ишга жойлаштириш тизимини рақамлаштириш тартиби белгиланди

Олий таълим ташкилотлари битирувчиларини амалиёт ўташи ва ишга жойлаштириш тизимини рақамлаштириш тартиби белгиланди. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, Ҳукумат қарори билан «Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг амалиёт ўташи ва уларни ишга жойлаштириш тизимини рақамлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланган.
Мазкур низомга кўра, таълим ташкилоти ҳар йили 1 октябргача «Ягона миллий меҳнат тизими» дастурига киритилган корхона билан битирувчилар амалиётини ўташи бўйича шартнома тузиш учун платформа орқали ушбу корхонага сўров юборади.
Шундан сўнг, амалиётни ташкил этиш бўйича таълим ташкилоти ва корхона ўртасида шартнома амалиёт бошланишидан камида 3 ҳафта олдин платформа орқали расмийлаштирилади.
Таълим ташкилоти ҳар йили якуний давлат аттестацияси хулосаси асосида битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни платформага киритади.
Шунингдек, корхона дастурга ҳар ойнинг 25 санасигача ўзлари учун зарур кадрлар, шу жумладан, вакант лавозимлар ҳақидаги маълумотларни киритиб боради.
Ишга қабул қилинган ва меҳнат шартномалари дастурда рўйхатдан ўтказилган битирувчилар платформада автоматик тарзда «бандлиги таъминланган» сифатида қайд этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг