Болалар саратoни бўйича Ўзбекистон ташаббуси – глобал соғлиқни сақлаш кун тартибида муҳим қадам — The Lancet

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистоннинг болалар саратонига қарши курашиш йўналишида илгари сурган ташаббуси дунё миқёсида глобал соғлиқни сақлаш кун тартибининг муҳим қисми сифатида қайд этилди ва юксак баҳоланди.
Дунёдаги энг нуфузли ва энг кўп иқтибос келтириладиган “The Lancet” тиббиёт журналида мақола чоп этилиши Ўзбекистон илмий ва гуманитар ташаббусларнинг глобал харитасида муносиб ўрин эгаллаётганининг ёрқин далилидир.
“The Lancet” — етакчи экспертлар, ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар эътиборидаги нашр. Унинг саҳифаларида мақола чоп этилиши мавзунинг нафақат юқори илмий қиймати, балки жаҳон кун тартиби учун долзарблигини англатади.
Мақолада айнан Ўзбекистон болалар ўртасидаги онкологик касалликларга қарши курашиш, замонавий тиббиётни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлаётган давлат сифатида бошқа мамлакатларга ўрнак қилиб кўрсатилгани алоҳида аҳамиятга эга.
Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев фармонига биноан Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегияси қабул қилингани, Тошкент шаҳрида Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этилаётгани қайд этилган.
Шу тарзда, “The Lancet” журналида чоп этилган мақола Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган, очиқ ва масъулиятли давлат сифатида обрўси ошиб бораётганини ва глобал муаммоларни ҳал этишга салмоқли ҳисса қўшишга қодир эканлигини тасдиқлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг