Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилди
Иллюстратив фото
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила бугун, 27 август куни Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида, соат 18:27 да содир бўлган. Ер силкинишининг эписентрда сезилиш кучи 3 баллни ташкил қилган.
Манбага кўра, ер қимирлаши 160 км чуқурликда юзага келган, унинг магнитудаси 5,7 га тенг. Зилзила эпицентри Тошкентдан 547 км жанубий-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
• Сурхондарё вилоятида 2-3 балл, 342 км;
• Фарғона вилоятида 2 балл, 431 км;
• Сирдарё вилоятида 2 балл, 480 км;
• Жиззах вилоятида 2 балл, 483 км;
• Андижон вилоятида 2 балл, 486 км;
• Самарқанд вилоятида 2 балл, 496 км;
• Наманган вилоятида 2 балл, 498 км;
• Қашқадарё вилоятида 2 балл, 527 км;
• Тошкент шаҳрида 2 балл, 547 км.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг