БМТ Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюцияни қабул қилди

11:28 13 Июнь 2025 Дунё
176 0

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Ғазо секторида сўзсиз ва доимий ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» нашри.

Билдирилишича, ушбу резолюцияни маъқуллаб 149 та давлат овоз берган, 12 та давлат ушбу лойиҳанинг қабул қилинишига қарши овоз берган, 19 та давлат эса бетараф қолган. Маълумотларга кўра, АҚШ, Венгрия, Фужи ҳамда Аргентина мазкур резолюциянинг қабул қилинишига қарши овоз берган.

Қабул қилинган резолюция зудлик билан, сўзсиз ва доимий ўт очишни тўхтатишни, шунингдек, Исроил барча чегара ўтиш жойларини зудлик билан очиши ва ёрдамнинг Ғазо сектори бўйлаб фаластинлик тинч аҳолига тўсиқсиз ва етарли ҳажмда юборишини таъминлашни ўз ичига олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?