Ҳиндистонда самолёт қулаши оқибатида йўловчилар ва экипаж аъзоларидан ҳеч ким тирик қолмаган — «CBS News»

18:25 12 Июнь 2025 Дунё
249 0

Ҳиндистон республикаси Аҳмадобод шаҳри ҳудудида ҳалокатга учраган «Air India» авиакомпаниясининг «Boeing 787-8 Дреамлинер» самолёти бортида бўлган 242 йўловчининг барчаси ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда «CBS News» нашри.

Авиаҳалокатга учраган самолёт бугун, 12 июнь куни Аҳмадобод — Лондон йўналишида парвозни амалга ошираётган бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳаво кемаси қулаган жойдан олинган тасвирларда ҳавони қуюқ қора тутун қоплагани акс этган. Ҳалокатдан кейин воқеа жойига фавқулодда хизматлар еттита ўт ўчириш машинаси етиб келган.

Дастлаб, мазкур фожиа юз берган вақтда ҳаво кемаси бортида 242 киши бўлганлиги ҳақида маълумот берилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, самолёт бортида бўлган 242 нафар йўловчининг барчаси ҳалок бўлган. Улар орасида 10 нафар экипаж аъзоси ва борт кузатувчилари ҳам борлиги таъкидланмоқда.

Самолёт бортида бўлганларнинг 169 нафари Ҳиндистон фуқароси, 53 нафари британиялик, 7 нафари португалиялик ва бир нафар Канада фуқароси бўлганлиги ҳақида маълумот берилган.

Ҳиндистон расмийлари мазкур ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш чора-тадбирларини бошлаб юборган. Айни вақтда ҳаво кемаси қушлар галаси билан тўқнашган бўлиши, натижада эса парвоз учун зарур тезликка эриша олмаган деган тахминлар илгари сурилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?