Уч миллиондан ортиқ бола мажбурий меҳнат қилишга мажбур бўлмоқда — Халқаро экспертлар

12:13 11 Июнь 2025 Дунё
111 0

Фото: Reuters

Урушлар, қашшоқлик ва иқлим офатлари шароитида мажбурий меҳнат тузоғига тушган болалар сони йилдан йилга ўсишда давом этмоқда.

Халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, айни пайтда дунё бўйлаб 3,3 миллиондан ортиқ бола мунтазам хавфли ва оғир шароитларда – шахталарда, конларда, фабрикаларда ва шахсий уйларда ишлашга мажбур бўлмоқда.

Бу борада Бангладеш, Сурия ва Конго Демократик Республикаси каби давлатларда вазият хавотирга солмоқда. Мажбурий меҳнат тизими тузоғида қолган болаларнинг ярми жинсий эксплуатация, одам савдоси қурбонига айланмоқда. Айниқса, ота-онасиз қочқин болалар, ногирон болалар ва меҳрибонлик уйларидаги болалар хавф остида.

БМТ маълумотларига кўра, 2005 йилдан 2022 йилгача 105 мингдан ортиқ бола қуролли гуруҳларга мажбуран жалб қилинган. Улардан аскарлар, сапёрлар ёки тирик қалқон сифатида фойдаланилган.

«Қизлар кўпинча турмушга чиқишга мажбурланади ёки жинсий зўравонликка дучор бўлади», — дейди экспертлар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг огоҳлантиришича, даромади паст бўлган мамлакатларда одам савдосидан жабр кўраётган ҳар иккинчи одам болалар бўлмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?