«Байрам байрамга уланди»: Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичининг сўнгги тур ўйинида Қатарни тор-мор қилди

ЖЧ-2026 саралаш боcқичи сўнгги тур баҳслари доирасидаги Ўзбекистон – Қатар учрашуви ўз якунига етди. Ушбу учрашувда терма жамоамиз мундиал йўлланмасини нақд қилган жамоа сифатида майдонга чиқди.
Ўйиннинг биринчи бўлими дастлабки дақиқалариданоқ ҳамюртларимиз устунликни ўз томонига оғдира олишди. Кетма-кет ҳужумлар натижасида, 28 дақиқага келиб Азизбек Турғунбоев икки нафар Қатар терма жамоаси ҳимоячиларини доғда қолдирган ҳолда чиройли зарбаси билан ҳисобни очди.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасигача йигитларимизда қатор имкониятлар бўлди, бироқ ҳисоб ўзгаришсиз қолди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ терма жамоамиз аъзолари ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Шундай ҳужумларнинг бирида, 86 дақиқада терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов қийин пасни бўйсундириб, Қатар дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни иккита гол фарқига оширди.
Учрашувнинг асосий қисмига қўшиб берилган вақтда, эндигина майдонга тушган Игор Сергеев ҳам ўз номини таблога ёзиб қўйишга муваффақ бўлди. Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоамиз ЖЧ-2026 саралаш боcқичи сўнгги тур ўйинида Қатар терма жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Учрашув, йирик, 3:0 ҳисобида ҳамюртларимиз фойдасига ҳал бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг