Санэпидқўм янги хавфли вирус тарқалгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда Хитойда HKU5-CoV-2 номли янги вирус аниқлангани, у COVID-19 дан ҳам хавфлироқ бўлиб, янги пандемияга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мазкур ташвишли хабарларни рад этди.
Санэпидқўм ушбу хабарлар Хитой «сариқ матбуот»ида чоп этилгани, лекин касаллик тўғрисида Хитой ҳамда ЖССТ расман эълон қилинмаганини маълум қилди.
«Шуни алоҳида таъкидлаймизки, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарор», дейилади хабарда.
Қўмита шунингдек, ижтимоий тармоқ фаолларини тасдиқланмаган, ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгилангани ҳақида огоҳлантирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг