Ўзбекистонликларга АҚШ визасини олиш енгиллаштирилади

Иллюстратив фото
Президент 3 ой муддатда АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириш режимини жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш учун виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокаралар бошлашни назарда тутувчи фармонни имзолади.
Шунингдек, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига ички ҳужжат ёки ID-карта, шу жумладан, 16 ёшга тўлмаган фуқароларга «киндер паспорт» билан 30 кунгача кириш режими жорий қилинади.
Бундан ташқари, 2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визасиз режим ҳам жорий этилади. Бу келишув икки давлат фуқароларига 30 кунгача визасиз саёҳат қилишга имкон яратади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар «Green card» лотереясида ютиш орқали Қўшма Штатларда яшаш ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича дунёда етакчи учликка кирганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг