Элдор Шомуродов «Рома» билан шартномасини узайтирди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг «Рома» клуби билан шартномасини 2027 йилнинг 30 июнига қадар узайтирди. Бу ҳақида «Yahoo Sports» нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, Элдор Шомуродов клуб билан шартномани узайтириш учун амалдаги маошининг қисқаришига розилик билдирган. «Рома» клубининг айни вақтдаги бошқарув стратегиясига кўра, жамоа шартномани узайтирмоқчи бўлган айрим футболчиларнинг маошларини қисқартиришни назарда тутади.
Таъкидлаш жоизки, ҳамюртимиз жорий мавсумда «Рома» клуби сафида ёрқин ўйинлар намойиш этмоқда. Аксар ҳолларда захирадан ўйинга қўшилаётган ҳужумчимиз ўзига берилган имкониятдан унумли фойдаланмоқда.
Маълумот учун, Шомуродовнинг «Рома» клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёз ойида тугаши керак эди. Янгиланган шартномага кўра, Шомуродов 2027 йилнинг ёз ойига қадар Рим клуби шарафини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов «Рома» клубидаги 4 йиллик фаолияти давомида илк бор февраль ойининг энг яхши футболчисига айланган эди.
Ўзбекистонлик ҳужумчи Рим клуби расмий сайтидаги овоз бериш жараёнида Дибала, Анхелино, Челик ва Суле каби футболчиларни ортда қолдирган ҳолда ой футболчиси номига эга чиққанди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг