Бир қатор педагоглар мажбурий аттестациядан озод этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 130-сонли қарори асосида педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизими такомиллаштирилади. Мазкур қарор билан таълим соҳасидаги қатор муҳим ўзгартишлар тасдиқланди.
Унга кўра, 2025 йил 1 сентябргача бир қатор педагоглар мажбурий аттестациядан озод этилади. Жумладан, олий малака тоифасига эга бўлиб, 15 йилдан буён ушбу тоифани сақлаб келган ўқитувчилар, 25 йил ва ундан кўп педагогик иш стажига эга мутахассислар, ёшга доир пенсияга чиқишига 5 йилдан кам вақт қолган педагоглар ҳамда пенсия ёшидаги ўқитувчилар мазкур талаблардан озод қилинади. Бу ўқитувчилар ўз амалдаги малака тоифаси бўйича ишлаб, шу асосда ҳақ тўлаб борилади.
Шунингдек, белгиланган талабларга жавоб берадиган айрим ўқитувчиларга тўғридан-тўғри малака тоифаси берилади. Хусусан, 25 йилдан ортиқ педагогик иш стажига эга мутахассислар, пенсия ёшига яқин қолган ўқитувчилар ва 15 йилдан буён олий малака тоифасини сақлаб келган педагоглар ушбу ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин. Уларга олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозими тўғридан-тўғри берилади.
Қарорда таълим соҳасини янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ташаббуслар ҳам белгиланган. Улар орасида мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги ўқитувчилар ва олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали педагоглар ва илғор ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, вазирлик жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш каби вазифалар мавжуд.
Мазкур қарор педагогларнинг меҳнат фаолиятини қадрлаш, уларни рағбатлантириш ҳамда таълим сифатини янада оширишга қаратилган муҳим қадамлардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг