Ўзбекистон халқ артисти Нафиса Тўхтаева 83 ёшида вафот этди
Фото: Маданият вазирлиги
Ўзбекистон халқ артисти, машҳур мақом ижрочиси Нафиса Тўхтаева 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Нафиса Тўхтаева Ўзбекистон Давлат филармониясида, Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамблида хонанда сифатида ижод қилиб, 50 дан ортиқ мумтоз мусиқа намуналарини «Олтин фонд»га муҳрлаган. Унинг ижросидаги «Сарахбори Оромижон», «Қашқачаи Савти Сабо», «Эй Назокат» каби куйлар халқимиз маънавий меросининг дурдоналарига айланган.
«У нафақат санъаткор, балки жонкуяр, оилапарвар ва камтарин инсон сифатида ҳамкасблари ва мухлислари ёдида қолади. Маданият вазирлиги жамоаси Нафиса Тўхтаеванинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», дейилади вазирлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг