Намангандаги «заправкада» «Нива» ёниб кетди

Фото: Наманган ФВБ
Наманган вилояти Поп туманидаги «заправкада» «Нива» русумли машина тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 3 декабрь куни соат 18:06 да вилоят ФВБга Поп тумани Чинор маҳалласида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчада «Lada Нива» автомобили ёнлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан соат 18:12 да ёнғин қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган ва соат 18:19 да аланга тўлиқ бартараф этилган.
Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган шахслар йўқ. Ҳозирда содир бўлган ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори ўрганилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг