Сурхондарёлик 105 ёшли онахон сайловда овоз берди

15:21 27 Октябр 2024 Жамият
380 0

Деновлик 105 ёшли онахон Бибиражаб Муродова ўзи муносиб деб билган номзодларга овоз берди.

Сурхондарё вилоятида ташкил этилган 865 та сайлов участкаларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловда овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда.

Кекса, сайлов участкасига келиш имконияти бўлмаган, уйда ётиб қолган фуқароларнинг ҳам овоз бериши учун зарур шароитлар яратилган.

Денов туманидаги Боғи Эрам маҳалласида яшовчи 105 ёшли онахон Бибиражаб Муродованинг хонадонига келган масъуллар унинг конституцион ҳуқуқидан фойдаланишига шароит яратиб беришди. Онахон ўзи муносиб деб билган номзодларга овоз берди.

Пиру бадавлат онахон юртимиз тинчлигини тилаб, дуога қўл очди.

Фарҳод ЭСОНОВ

“Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер