Россияда қаровсиз қолган 8 ойлик гўдак Ўзбекистонга қайтарилди

09:06 03 Октябр 2024 Жамият
279 0

Фото: Видеодан кадр

Россияда оғир ижтимоий вазиятда қолиб кетган 8 ойлик чақалоқ ота-онаси бағрига қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, бола 5 ойлик даврида ота-онаси ҳужжатларининг муддати тугагани сабаб, чақалоқни шифохонада қолдириб, Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлган. Қайтганидан сўнг ота-она Бухоро шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига мурожааат қилган.

Шундан сўнг, Россияда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 8 ойлик гўдак Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кўмаги билан Ватанга, ота-онаси бағрига қайтарилган.

«Ҳозирда «Инсон» маркази масъуллари томонидан оиладаги бир қатор муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида Кейс очилган бўлиб, кейс-менежмент асосида уларга бир қатор ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилади. Бола эса доимий шифокорлар назоратидадир», дейилади агентлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер