Болаларни боғчага жойлаштириш янада соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилганлиги, бюрократик тўсиқлар қисқартирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 3 июлдаги қарорига асосан болаларни боғчага жойлаштириш янада соддалаштирилди.
Маълум бўлишича, болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни мактабгача таълим ташкилотига ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди.
Шунингдек, электрон рақамли имзо калитини беришда жисмоний шахслар биометрик (Face-ID) идентификация қилинади ва электрон рақамли имзо калити автоматик тарзда расмийлаштириб берилиши, қурилиши тугалланмаган объектга бирламчи кадастр паспортини шакллантиришда вафот этган шахснинг яқин қариндошларига унинг номидан мурожаат қилиш тартиблари белгиланмоқда.
Бунда, йўлланма расмийлаштирилганда фуқароларга тасдиқ кодга эга хабарнома юбориш ва шу тасдиқ код асосида бола мактабгача таълим ташкилотига қабул қилинади. Шунингдек, фуқароларга йўлланма олиш учун берилган сўровномадаги телефон рақамини исталган вақтда ўзгартириш имконияти яратилди ва болаларни мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикканда йўлланма ўз кучида қолиши қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг