Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган анъанавий гастрономик фестивалда ўзбек тўй оши тайёрланди
АҚШ пойтахтида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Embassy Chef Challenge“ гастрономик фестивалида ўзбек миллий таомлари тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбир Вашингтонда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар, маданий-гуманитар, таълим, жамоат ташкилотлари ва АҚШ бизнес доира вакилларини бир майдонга жамлади.
Фестиваль доирасида “Пазандачилик дипломатияси оқшоми” мавзусида ўтказилган таомлар намойиши дипломатик миссияларга ўзларининг миллий ошхоналари салоҳиятини намойиш этиш имкониятини берди.
Мамлакатимиз элчихонаси вакиллари Ўзбекистоннинг туристик ва гастрономик салоҳияти, маданий урф-одатлармиз ва ўзбек миллий ошхонасининг асосий таомларини тақдим этишди.
Ўзбекистон стенди фестиваль ташкилотчилари ва меҳмонларида катта таассурот қолдирди. Хусусан, махсус тайёрланган тўй палови меҳмонларнинг алоҳида қизиқишига сабаб бўлди. Шунингдек, иштирокчилар Қўқоннинг машҳур ҳолваларини татиб кўришди ва улар ушбу миллий ширинликларни сотиб олиш истакларини билдирдилар. Меҳмонларга ўзбек миллий таомлари ва Ўзбекистондаги гастрономик туризм ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир доирасида, шунингдек, ўзбек халқ амалий санъати ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг